Линклар

Россия Олий суди тожик қизи Хуршида Султонованинг ўлдирилиши юзасидан қуйи суд қарорини ўз кучида қолдирди.


Санкт-Петербург прокуратураси ҳамда жабрланувчи томон суд қарори жуда енгил, деб шикоят аризаси киритган эди. Бироқ, айбдор томон ҳимоячилари белгиланган жазони оғир, деб таъкидламоқда.
Март ойида Петербург суди Хуршида Султонова ҳаётига зомин бўлган етти нафар айбланувчини атига безориликда айблаб, бир ярим йилдан беш ярим йилга қадар озодликдан маҳкум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган, улардан бирини эса мутлақо айбсиз, деб топган эди.
Ёдингизда бўлса, 2004 йилнинг феврал ойида бир гуруҳ ўсмир Петербург шаҳрида яшаётган тожик оиласига ҳужум қилган ва оқибатда, 9 ёшли Хуршида ўлдирилган эди. У танасининг 9 жойидан пичоқ жароҳати олгани туфайли ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG