Линклар

Бугун Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини беш нафар андижонлик қочқинни Ўзбекистонга бериб юборгани учун танқид қилди.


Шунингдек, “Хюман Райтс Уотч” ташкилоти ҳам Қирғизистонни танқид қилиб, бу ҳаракатни инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши, деб баҳолади.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазири эса мамлакат ҳукуматининг беш нафар андижонлик қочқинни Ўзбекистонга бериш тўғрисидаги қарорини ҳимоя қилиб, баёнот берди.
“Ҳеч ким бундан фожеа ясаши керак эмас”, - деб таъкидлади Ташқи ишлар вазири Алибек Жекшенқулов. Шунингдек, у чоршаба куни эълон қилинган ҳукумат қарорини юридик асосга эга, деб айтиб ўтди.

XS
SM
MD
LG