Линклар

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ричард Боучер расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб, сафар мақсади ва натижалари борасида матбуот анжумани ўтказди.


Журналистлар берган кўплаб саволларга жавоб берар экан, жумладан, Ўзбекистон ҳукуматининг АҚШ га муносабати борасидаги сўнгги ҳаракатлари ҳақида тўхталди:
“Биз Ўзбекистондаги Америка компаниялари билан узвий алоқаларни сақлаб турибмиз. Бу компаниялари учун мамлакатда иш олиб бориш тобора қийин бўлмоқда ва фикримча, маҳаллий ҳукуматнинг бу борадаги янги қарорларидан бошқа инвесторлар ҳам тегишли хулоса чиқараяпти. Шу боис, менинг назаримда бу ишларда имкон қадар эҳтиёт бўлиш ва адолатга риоя қилиш керак”, - деди АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Ричард Боучер Ўзбекистонга ташрифи натижалари борасида.
У ўз сўзлари давомида ўтган ойда фаолияти тўхтатилган “Зарафшон Ньюмон” олтин қазиб олиш қўшма корхонасини тилга олди.
Шунингдек у бугун Қирғизистонга бориб, мамлакат Ташқи ишлар вазири Алибек Жекшунқулов билан учрашди. Икки расмий учрашувдан сўнг, Қирғизистон-АҚШ муносабатлари аввалги кўламда давом этиши ва бунга яқинда қирғиз ҳукумати томонидан америкалик дипломатларнинг чиқариб юборилиши асло таъсир этмаслиги ҳақида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG