Линклар

logo-print

Британия полицияси 10 август куни Британиядан АҚШга учадиган бир неча самолётни парвоз вақтида портлатишни кўзда тутган террор режасини фош қилди.


Британия хавфсизлик кучлари Лондонда ўтказган махсус рейдлар давомида 24 шахс ҳибсга олинди. Дунё мамлакатлари аэропортларида эса хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Британия расмийларига кўра, ушланганлар портлаш хусусиятига эга бўлган суюқликларни салқин ичимлик сифатида ҳамда бомба тайёрлаш учун зарур бўлган бошқа нарсаларни кундалик турмушда ишлатиладиган буюмлар сифатида самолётга яширинча олиб кириб, парвоз пайтида бомба тайёрлашни режалаган. Улар самолётларни Атлантика океани устида парвоз қилаётган пайтда портлатмоқчи бўлганлар.
Висконсин штатида чиқиш қилган АҚШ президенти Жорж Буш: “Бу шахсларнинг қўлга олиниши мамлакатимиз эркинликни севадиган фуқароларимизни йўқ қилиш учун бор имкониятни ишга соладиган “исломий фашистлар”га қарши уруш олиб бораётганини ватандошларимизга яна бир карра эслатди”, – дея баёнот берди.
АҚШ ҳукумати Британиядан учиб келадиган самолётлар учун хавфсизлик тайёргарлигини энг юқори даражага кўтарди. АҚШ расмийлари йўловчиларнинг самолётга ичимликлар олиб чиқишларини ҳам таъқиқлади.
XS
SM
MD
LG