Линклар

logo-print

Россиянинг “Роскосмос” агентлиги 27 июль “Бойқўнғир” космодромидан учирилган "Днепр" ракетасининг ҳалокати сабаби аниқлаганини билдирди.


“Роскосмос” раҳбари Анатолий Перминовнинг айтишича, ракетанинг биринчи қисми мотори ўчиб қолгани сабабли у ерга қулаган.
Ушбу ҳалокат юзасидан тергов ўтказиш ҳайъати раиси, Қозоғистон фан ва таълим вазири ўринбосари Азамат Абдумўминов сентябрь ойига қадар “Днепр”нинг ҳалокати қанча миқдорда зарар етказгани ҳам аниқ бўлишини таъкидлади.
Жорий ҳафтада Қоғоғистоннинг Қизилўрда тумани ҳокими “Днепр” ракетасидан тўкилган заҳарли ёнилғи атроф-муҳитга 340 миллион АҚШ долларига тенг зарар етказганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG