Линклар

logo-print

11 август куни Москвада бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари фаоллари Россия ҳукуматидан Ивановода ҳибсга олинган 13 ўзбекни Ўзбекистонга топширмаслик талаби билан пикетга чиқди.


Бу норозилик чиқишини Россиядаги қочқинларга ёрдам берадиган “Фуқаровий кўмак” гуруҳи уюштирди.
Ташкилот вакиласи Иралия Галимулинанинг айтишича, ўзбекистонлик қочқинлар ҳукумат қўлига топширилган тақдирда қийноққа солишини мумкин.
“Ўзбекистон томони уларга нисбатан илгари сурилган айбловларни қалбакилаштирган. Россия Бош прокуратураси эса уларни Ўзбекистонга топширишга қарор қилди. Бу ердан улар тўппа-тўғри қамоқхонага олиб борилади-да, ўзларининг террорчи эканини, Андижонда ҳукуматга қарши чиққанини тан олмагунча калтакланади”, – дейди И.Галимулина.
Ивановода ҳибсда сақланаётган ўзбеклардан бири Қирғизистон фуқароси бўлиб, Ўзбекистон томони уларнинг барчасини Андижон воқеаларига ва акрамийлар диний оқимига алоқадорликда айбламоқда. Ўзбекистон Бош прокуратураси уларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилмаслиги ҳақида Россия томонига ёзма кафолат берган.
XS
SM
MD
LG