Линклар

logo-print

Бугун қароргоҳи АҚШ да жойлашган “Хельсинки Коммиссияси” нинг раиси ҳам Қирғизистон томонининг Андижон воқеаларга алоқадорликда гумон қилинган 5 ўзбек қочқинини Ўзбекистонга топшириш қарорини қоралаб чиқди.


“Хельсинки комиссияси” нинг бу борадаги баёнотида Ўзбекистонга топширилган 5 қочқиннинг 4 нафари БМТдан қочқин мақомини олгани қайд этилади.
Ўз баёнотида Сенатор Сэм Браунбек ҳамда комиссиянинг вакили Кристофер Смит Қирғиз томонининг бундай қарори уларни ғазаблантиргани ҳақида ёзадилар.
Браунбекнинг айтишича, Андижондаги қонли воқеалардан сўнг ўзбекистонлик қочқинларнинг учинчи давлатларига олиб ўтилишига имконият яратган Қирғизистоннинг сўнгги қадами унинг халқаро нуфузига жиддий путур етказади.
5 қочқинни Ўзбекистон ҳукуматига топшириш қарори ҳақида Қирғиз томони 9 август куни эълон қилган эди.
Ўзбекистонга топширилган қочқинлар Андижон воқеалардан сўнг, таъқибларидан қочиб Қирғизистонда сиёсий бошпана сўраган эдилар.
Бироқ улар тезда ҳибсга олиниб, энди эса Ўзбекистон ҳукуматига топширилди.
Қирғизистон томонинг бундай ҳатти ҳаракатларини аввалроқ ЕҲХТ, Европа Иттифоқи, БМТ нинг қочқинлар агентлиги ҳамда “Хьюман Райтс Уотч” ташкилоти кескин танқид остига олган эди.
XS
SM
MD
LG