Линклар

logo-print

Қирғизистонга сафарини давом эттираётган АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер Қирғизистон томонининг 5 ўзбек қочқинини Ўзбекистонга топшириш қароридан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлади.


“Айтишим керак, бу ишдан ҳафсаламиз пир бўлди. Сўнгги бир йил давомида бу ерда бошпана излаган 430 қочқин масаласида Қирғизистон ўзининг халқаро мажбуриятларига мувофиқ тарзда сиёсат юритди. Айни пайтда Ўзбекистонга топширилган шахсларнинг тақдири юзасидан хавотирдамиз. Улар ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса айтмайди. Бу одамларнинг кейинги тақдири борасида билишнинг имкони йўқ”, – деди Р.Баучер.
Чоршанба куни Р. Баучер Тошкентда президент Ислом Каримов билан ҳам учрашган эди.
Қароргоҳи АҚШда жойлашган Хельсинки комиссияси раиси сенатор Сэм Браунбек ҳам Қирғизистон томонининг Андижон воқеаларга алоқадорликда гумон қилинган 5 ўзбек қочқинини Ўзбекистонга топшириш қарорини қоралаб чиқди.
Ўз баёнотида Сэм Браунбек ҳамда комиссия вакили Кристофер Смит қирғиз томонининг бундай қарори уларни ғазаблантирганини билдирди.
Сэм Браунбекнинг айтишича, Андижондаги қонли воқеалардан сўнг ўзбекистонлик қочқинларнинг учинчи давлатларга олиб ўтилишига имконият яратган Қирғизистоннинг сўнгги қадами унинг халқаро нуфузига жиддий путур етказади.
Қирғизистон ҳукуматининг бундай хатти-ҳаракатини аввалроқ ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, БМТнинг қочқинлар идораси ҳамда “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти кескин танқид остига олган эди.
Қирғизистон беш ўзбек қочқинини 9 август уни Ўзбекистонга экстрадиция қилганди.
XS
SM
MD
LG