Линклар

Афғонистондаги қуролли тўқнашувларда хорижлик тўрт ҳарбий ҳалок бўлди.


АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучларининг билдиришича, толиблар жангарилари билан 11 август куни Нуристон вилоятида рўй берган отишмада америкалик уч аскар нобуд бўлган, икки нафари яраланган. Қандаҳор вилоятида содир этилган портлаш оқибатида НАТО кучлари сафида хизмат қилаётган канадалик бир аскар ҳалок бўлди. Бу билан ўтган ҳафта Афғонистонда ҳалок бўлган канадалик аскарлар сони етти нафарга етди. Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
Айни пайтда Хост вилоятида АҚШ етакчилигидаги коалиция ва Афғонистон ҳукумати кучлари “Ал-Қоида” жангариси эканликда гумон қилинган икки шахсни отиб ўлдирди.
XS
SM
MD
LG