Линклар

Тожикистон президенти гвардиясининг собиқ раҳбари Ғаффор Мирзоев умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Унинг адвокати Абдуқаюм Юсуповнинг билдиришича, Ғ.Мирзоев ўзига қўйилган барча айблов, жумладан, давлат тўнтариши режалаштирганлик ҳамда қотиллик содир этганлик айбловларини бўйнига олмаган.
Адвокат 11 август куни суд чиқарган ҳукм юзасидан апелляция судига мурожаат қилишини билдирди.
Тожикистонда 2004 йил январь ойида давлат тўнтариши уюштириш режасига алоқадорликда айбланган 15 ҳарбий офицер турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
XS
SM
MD
LG