Линклар

Халқаро қизил хоч ташкилотига қарашли кема шанба куни Ливаннинг Тир шаҳри портида тўхтаб, 200 тонна гуманитар ёрдам юклари туширди.


Ташкилотнинг Тир шаҳридаги вакили Роланд Ҳюжин Исроил ҳарбийлари икки кун рад жавоби берганидан сўнг ниҳоят кемага ҳужум қилмаслик учун кафолат берганини айтди.
“Исроил ўт очишни мунтазам давом эттирди. Шу боис, одамлар энг муҳим нарсалар, озиқ-овқат ва меваларга муҳтож бўлиб қолди. Биз бир неча кунга етадиган зарурий озиқ-овқатни олиб келяпмиз”, - деди ташкилот вакили.
Халқаро қизил хоч Тир портига 200 минг порция овқат, 50 тонна ун, дори-дармон ва ёнилғи олиб борди.
XS
SM
MD
LG