Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливанда Исроил ва “Ҳизбаллоҳ” ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувни тўхтатишга қаратилган резолюцияни бир овоздан қабул қилди.


Резолюция Исроил кучларининг Ливандан олиб чиқилишини кузатиш учун чегара ҳудудида БМТнинг 15 минг аскардан иборат тинчликпарвар кучларини жойлаштиришни ҳам кўзда тутади.
Кўпгина давлатлар раҳбарлари мазкур резолюция қабул қилинганини олқишлади. Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Исроил ва Ливан БМТ резолюциясини қабул қилишига умид билдирди.
“Исроил ҳукумати якшанба куни йиғилиш ўтказишини билдирди. Мен резолюция қабул қилинишига умид қиламан. Бу қўшинлар олиб чиқилиши ва ўт очишни тўхтатишга йўл очади. Мен узоқ ва барқарор тинчлик ўрнатишга имкон яратувчи мазкур резолюция талабларини ҳар икки томон ҳам бажаришига умид қиламан”, – деди Ҳ.Солана.
Резолюция қабул қилинганига қарамай, Исроил армияси Ливандаги Литани дарёси томон ҳужумни давом эттиряпти.
XS
SM
MD
LG