Линклар

Испания шимоли-ғарбида ўрмон ёнғинлари ҳануз давом этмоқда.


Бугун касалхонада ёнғиндан жароҳат олган яна бир одам вафот этди. 70 ёшли бу киши Галисия провинциясида давом этаётган ёнғиннинг ҳафта давомидаги тўртинчи қурбонидир.
Аҳоли зич жойлашган районлар, шунингдек, аэропорт ва электростанцияларга хавф солаётган ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчиларга ёрдамчи қилиб, 400 дан ортиқ ҳарбий ва вертолётлар жалб қилинган.
Ҳозирга қадар ёнғинга сабаб бўлганликда гумон қилиниб, 24 одам қўлга олинган. Полиция тахминича, ёнғинга маҳаллий фермерларнинг ер талашиб, қилган жанжали сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG