Линклар

Саксон ёшга тўлган кунида Куба етакчиси Фидел Кастронинг шахсан ўзи халқига мурожаат қилиб, жарроҳлик амалиётидан сўнг соғлиги яхшиланаётгани, бироқ, ҳануз хавф остида эканини маълум қилди.


Куба етакчисининг бу мурожаати мамлакатдаги “Коммунист ёшлар” номли газетанинг якшанба сонида чоп этилди.
Газетада Фидел Кастронинг жарроҳликдан кейинги илк сурати ҳам берилди. Спорт кийимида каравотда ўтирган Кастро телефон гўшагани тутган ҳолда суратга тушган. Бир қўлида эса “Коммунист ёшлар” газетасининг шанба кунги сонини ушлаб турибди.
Боливия президенти Эво Моралес Фидел Кастронинг 80 ёшлиги муносабати билан чиқиш қилиб, жумладан, у ҳақда шундай деди:
“Фидел – инсоният ҳимояси тимсоли, умуман ҳаёт, бирлик ва тенглик тимсолидир. У ҳам худди Че Гевара каби ёшларни руҳлантиради. Сиз коллективлик, биродарлик, тенглик ҳақида, соғлиқни сақлаш ва таълим муаммоларини ҳал этиш ҳақида ўйлаганингизда, билингки, сиз Фидел ҳақида ўйлаётган бўласиз”, - деди Боливия президенти Эво Моралес.
XS
SM
MD
LG