Линклар

logo-print

Британиянинг “Хитроу” аэропорти раҳбарияти шанба оқшомдан парвозларнинг чорак қисмини тўхтатди.


Кучайтирилган хавфсизлик тизими туфайли аэропорт ходимлари ҳамма йуловчиларни вақтида жўнатиш имкониятига эга бўлолмай қолди.
“Бритиш эйрвейз” ҳаво компанияси эса аэропорт раҳбариятини ишни нотўғри ташкил этишда танқид қилиб, бу туфайли катта талофот кўраётганини маълум қилди.
Лондон аэропортларида террор хавфи даражаси энг хавфли даражада, деб эълон қилинди. Шу ҳафтада мамлакат хавфсизлик кучлари аэропортлар орқали амалга оширилиши мумкин бўлган катта бир террор битимини фош этгандан кейин шундай қарорга келинди. Террорчилик актини содир этишда гумон қилиниб, 20 дан ортиқ одам қўлга олинган. Улар АҚШга учувчи 10 дан ортиқ ҳаво лайнерини портлатишни кўзлагани тахмин қилинмоқда.
АҚШ президенти Жорж Буш ўз халқига радио орқали анъанавий мурожаати чоғида бу борада, жумладан, шундай деди:
“Қотиллар шуни билиши керакки, Америка, Британия ва барча иттифоқдошларимиз ўзини ҳимоя қилиш ҳамда эркинликни сақлашга тайёр. Биз ўз эркимизни дадил туриб, ҳамиша ҳимоя қиламиз ва террорга қарши курашда енгиб чиқамиз”, - деди АҚШ президенти.
XS
SM
MD
LG