Линклар

Бугун Бағдод шаҳрида Ироқ Соғлиқни сақлаш вазири Али ал Шемарийни қўриқлаш хизмати вакиллари ҳибсга олинди.


Вазирнинг ўзи маълум қилишича, тонгда Америка ҳарбийлари вазирлик биносига бостириб кирган ва бинони қўриқлаётган етти қўриқчини ҳибсга олган.
Али Шемарий Америка ҳарбийлари ҳаракатини “провокация” деб атади.
“Бу ҳаракат ҳеч нима билан асосланмаган. Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси ертўласида одамларни ўлдиришаяпти, деган ёлғон ахборотга асосланган ҳаракатдир. Америка ҳарбийлари бундай ҳаракатларини оқлаш учун ҳамиша сабаб топади. ОАВ ходимлари ва гуманитар ташкилот вакиллари учун эшикларимиз ҳамиша очиқ. Улар исталган вақтда келиши ва бинони кўздан кечиришлари мумкин”, - деди Ироқ соғлиқни сақлаш вазири Али Шемарий.
XS
SM
MD
LG