Линклар

Айни вақтда Ҳизбуллоҳ жанггарилари Исроил шимолига яна ракета ҳужумларини уюштирди.


Тахминан бир одам нобуд бўлгани, бир нечаси жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Исроил ҳукумати берган маълумотга кўра, ракеталардан бири Цефат шаҳридаги турар-жой биносига келиб тушган.
Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ливан жанубидаги Ҳизбуллоҳ жойлашган нуқталарга ҳужумларни давом эттирди. Исроил ҳарбийларининг бугунги ҳужумлари оқибатида Бекаа водийсидаги Али ал Наҳрий қишлоғининг уч яшовчиси қурбон бўлди, 13 нафари жароҳатланди. Тайр шаҳри жанубида эса беш одам, жумладан, бир оилада она ва унинг уч фарзанди ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
Шанба куни бу ҳудудда Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан тўқнашув вақтида камида 24 нафар Исроиллик ҳарбий ўлдирилди. Исроил ҳужумлари оқибатида эса 20 одам қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG