Линклар

logo-print

Исроил Вазирлар Маҳкамаси БМТ Хавфсизлик кенгашининг Исроил-Ливан можаросига чек қўйишга қаратилган резолюцияни, маъқуллаб овоз берди.


Бироқ, Исроил Ташқи ишлар вазири Ципи Ливни Ливан ва БМТ Тинчликпарвар кучлари Ливан жанубига келиб жойлашгандан кейингина, Исроил қўшинлари бу ҳудудни тарк этади, деб баёнот берди. Бу эса яна бир неча ҳафта вақтни олиши мумкин.
Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини Ливан ҳукумати маъқуллаган эди. Шунингдек, Ҳизбуллоҳ гуруҳи ҳам уруш ҳаракатларига тўхтатишга розилигини маълум қилган, бироқ, бунинг учун Исроил томони ҳам резолюцияни қабул қилиши керак, деб баёнот берган эди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннаннинг кеча оқшом маълум қилишича, Исроил ва Ливан Бош вазирлари ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувни имзолаган.
“Мен икки давлат етакчилари 14 август куни, Гринвич бўйича тонгги соат 5 да ўт очишни тўхтатишга келишганини катта мамнуният билан маълум қиламан. Бироқ, ҳар икки томондан ҳам тинч аҳоли ҳаётини сақлаш ақсадида қабул қилинган резолюция руҳида ўт очишни бундан ҳам эрта тўхтатишларини истар эдик. Мен ўт очишни тўхтатишга чақираман ва ишонтираманки, Ливан жанубидаги БМТ тинчликпарвар кучлари сулҳга эришиш ва унга риоя этилишини назорат қилишда ёрдам беради”, - деди БМТ Бош котиби.
БМТ Тинчликпарвар кучларининг 15 минг аскарлик контингенти эса душанба кунидан бошлаб, Ливан жанубига киритилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG