Линклар

Туркманистон президентининг собиқ матбуот котиби Қақамурат Боллиев 17 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.


Бу ҳақда бугун Венада жойлашган “Туркман инсон ҳуқуқлари ташаббуси” ташкилоти маълум қилди. Бу ташкилот берган маълумотга кўра, суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва унга, ҳатто, судланувчининг яқинлари ҳам қўйилмаган.
Ҳозирча, туркманбошининг собиқ матбуот котибига қандай айбловлар қўйилгани номаълум. У 2002 йилга президентнинг ёнида ишлаган, кейин эса мамлакат Мудофаа вазирлиги газетасининг раҳбари бўлиб ишлаган эди.
XS
SM
MD
LG