Линклар

logo-print

Ҳозирга қадар дунёнинг 6 давлати Ливан жанубида тинчлик ўрнатиш ва сулҳ шартларига риоя этилишини назорат қилиш миссиясида иштирок этиш учун ҳарбийларини жўнатиш ихтиёрини билдирди.


Ливан ҳукуматининг маълум қилишича, булар Марокаш, Индонезия, Италия, Туркия, Испания ва Малайзиядир.
БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига биноан 15 минг аскарлик халқаро тинчликпарвар контингент Исроил қўшинлари ва Ҳизбуллоҳ жанггариларининг ўртада келишилган тинчлик сулҳига риоя этишини назорат қилади.
Хусусан, Туркия Бош вазири Режеп Таййиб Эрдўған мамлакатдаги етакчи генераллар билан учрашиб, Туркия ҳарбий қўшинларини Ливанга олиб кириш чора-тадбирларини муҳокама қилди.
Бу учрашувдан кейин эълон қилинган баёнотда айтилишича, Туркия ҳукумати БМТ бошчилигида Исроил-Ҳизбуллоҳ ўртасида сулҳга эришилганини қўллаб-қувватлаган. Бироқ, бундан аввал Туркия ҳукумати БМТ тинчликпарвар кучлари учун Ливан жанубида бериладиган ваколатлар ҳақида яна-да аниқ маълумотга эга бўлиш истагини билдирди.
XS
SM
MD
LG