Линклар

Исроил, Ливан ва БМТ вакиллари сулҳга эришилгандан кейинги биринчи учрашувни ўтказди.


Учрашувда Ливан жанубидан Исроил қўшинлари чиқиб кетганидан кейин ҳудудни назорат қилиш масалалари муҳокама этилди.
Исроил эса бугун тонгдан Ливан жанубидаги қўшинларини олиб чиқа бошлади. Умумий миқдорда бу ҳудудда Исроилнинг 30 мингга яқин ҳарбийси бор.
Бугун эрталаб БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси доирасида Исроил ва Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўртасида эришилган сулҳ битими кучга кирди.
Бу борада Исроил ташқи ишлар вазирлиги расмийси Марк Регев яна шуларни маълум қилди:
“Тинчликни қарор топтириш сайи-ҳаракатлари натижа бериши учун Исроил томони барча имкониятларини ишга солади. Биз ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз мажбуриятларимизни бажарамиз. Бироқ, бахтга қарши, Ҳизбуллоҳ гуруҳи яна ҳужумни бошлагудай бўлса, биз ҳам уларга жавоб беришга мажбурмиз”, - деди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
Ҳатто, ўт очишни тўхтатиш учун белгиланган фурсатдан ярим соат аввал ҳам отишмалар давом этиб турди. Исроил ҳарбий ҳаво кучлари экстремистлар жойлашган деб ҳисоблаган нуқталарига ҳаво ҳужумларини уюштирди.
Якшанба куни эса Байрут шаҳри яқинидаги жанубий ҳудудлар бомбардимон қилинди. Ҳизбуллоҳ жанггарилари эса кун давомида Исроил томонига 250 тадан ортиқ ракета учирди.
XS
SM
MD
LG