Линклар

logo-print

Ливан жанубида ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганининг биринчи кунида БМТ Бош котиби Кофи Аннан ҳам чиқиш қилиб, томонлар ўзаро сулҳ битимига риоя этаётганидан мамнунлигини билдирди.


“Мен БМТ Хавфсизлик кенгаши чқаириғига биноан Ливанда ўт очиш тўхтатилгани ва кўринишидан, бунга риоя этилаётганини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Мен томонларни тинч аҳоли манфаатларини кўзлаб, ўзаро сулҳа риоя этиш учун барча сайи-ҳаракатларини жалб этишга чақираман”, - деди БМТ Бош котиби Кофи Аннан.
Томонлараро ўзаро сулҳга эришилганининг биринчи кунида Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт кескин баёнот билан чиқди.
Унга кўра, Исроил ҳарбийлари Ҳизбуллоҳ гуруҳи жанггариларига ката талофот етказган ва бундан кейин ҳам бу гуруҳнинг етакчиларини таъқиб қилишда давом этади. Шунингдек, у Исроил давлати бундан кейин ҳам унинг северенлигига путур етказишга уринишларга кескин жавоб беради. 12 июл куни ўғирланган аскарларни озод этиш учун эса барча чораларни кўради.
Бироқ, парламент мухолифати ҳукуматни Ливанда олиб борган ҳарбий амалиётлари учун танқид қилиб, буни “ҳукумат йўл қўйган хато”, деб атади.
XS
SM
MD
LG