Линклар

Афғонистон жанубида жойлашган Хўст вилоятида “Ал-Қойда” гуруҳининг бир нафар жанггариси йўқ қилинди.


АҚШ ҳарбийларига кўра, қуроллар яширинча ташилишини тўхтатиш мақсадида Америка ва Афғонистон ҳарбийлари Яқубий қишлоғида ўтказган махсус рейд давомида яна 13 нафар жанггари қўлга олинган. Улардан топилган портловчи моддалар ва детонаторлар мусодара қилинган.
Айни пайтда, Фараҳ вилоятининг Гулистон туманида жанггарилар пистирмадан қилган ҳужум оқибатида Афғонистон полициясининг беш ходими нобуд бўлди. Улар орасида маҳаллий полиция идораси бошлиғи ҳам борлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG