Линклар

АҚШлик юқори лавозимли дипломат Туркманистонга ташриф буюрди.


Ашхободдан олинган расмий маълумотга кўра, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари ёрдамчиси Стивен Мэнн 14 август куни президент Ниёзов билан учрашган. Мэнн, президент Ниёзовга Туркманистон ўз табиий газини Афғонистон ва Хитойга экспорт қилиш йўлидаги саъй ҳаракатларини Вашингтон расмийлари қизиқиш билан кузатиб бораётганини айтган.
Музокарадан сўнг журналистлар билан мулоқот чоғида Мэнн, АҚШ Марказий Осиё республикалари кўп томонлама энергия экспорти йўлига эга бўлиши керак, деган фикрда эканини айтди: “Биз қувурлар кўп томонлама бўлишини қўллаб-қувватлаймиз. Бизнингча, монополия табиий газ ва нефтнинг катта заҳириларига эга бўлган давлатлар учун фойда келтирмайди. Биз монополияга қаршимиз”, – деди америкалик дипломат.
Сўзлашув чоғида энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ва хавфсизлик билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинган. Стивен Мэнн 1998 – 2001 йилларда АҚШнинг Туркманистондаги элчиси бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG