Линклар

logo-print

Иордания Бош вазири Маъруф Бахит ва Ташқи ишлар вазири Абдул Илаҳ Хатиб Бағдодга борди.


Ироқ расмийлари билан музокара чоғида асосан нефт ва хавфсизлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бағдодда ўтказилган матбуот конференциясида Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий(суратда) Иордания билан нефт соҳасида ҳамкорлик қилиш жумладан Иорданияга нефт қувури қуриш ҳақида “Англашув меморандуми” изоланганини эълон қилди. Таҳлилчилар фикрича, Иордания Ироқ нефтини собиқ президент Саддам Ҳусайн давридагидек имтиёзли нархда сотиб олишга умид қилмоқда. Ҳозирда Иордания нефтни жаҳон бозори нархларида сотиб олмоқда.
XS
SM
MD
LG