Линклар

Исроил Ташқи ишлар вазири Зипи Ливни Сурияни Ливан ҳукуматига таъсир кўрсатишда “Хизбуллоҳ”дан восита сифатида фойдаланмаслик ва Ливан ички ишларига аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди.


Ливни Сурия президенти Башар Ал-Ассад Исроил Ливандаги урушда мағлубиятга учрагани ва Яқин Шарқ тинчлик жараёни муваффақиятсизликка учраганини айтгандан кейин шундай баёнот берди. АҚШ ва Исроил Эрон ва Сурияни “Хизбуллоҳ” гуруҳини қуллаб-қувватлаётганлик ва қуроллар етказиб бераётганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG