Линклар

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Уолтер Штайнмайер Сурияга режалаштирилган сафарини бекор қилди.


Бунга Сурия президенти Башар ал-Асаднинг Исроилни “душман” дея атагани сабаб бўлди. Яқин Шарққа сафар қилаётган Штайнмайер 15 август куни кечқурун Сурияга бориши ва чоршанба куни президент Асад билан музокара ўтказиши режалаштирилган эди.
Айни пайтда, Франция Ташқи ишлар вазири Филип Дусте Блази ва Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул чоршанба куни Байрутга сафар қилиб, Ливан Бош вазири Фуад Синиора билан учрашадилар. Франция ва Туркия Ливан жанубига жойлаштирилиши мўлжалланган БМТнинг халқаро тинчликпарвар кучлари сафига ўз ҳарбийларини жўнатишга ваъда берган.
Шунингдек, бугун Иордания Қироли Абдуллоҳ Европа давлатларини Ливанни қайта қуришда ёрдам беришга чақирди. Европа Иттифоқи Байрутда ўзининг ёрдам кўрсатиш бўйича идорасини очишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG