Линклар

Ўзбекистонда наркотик савдоси билан шуғулланувчи мингдан ортиқ минтақалараро гуруҳ фош этилди.


Ўзбекистон Бош прокуратураси чиқарган баёнотга асосланиб press-uz.info Интернет сайти тарқатган хабарга кўра, республика ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари 2005 йил бошидан 2006 йилнинг шу даврига қадар салкам 2,2 тонна наркотик моддаларни қўлга тушириб, уни мусодара қилган. Афғонистонда тайёрланган бу наркотиклар МДҲ ва Европа давлатларида сотишга мўлжалланган бўлиб, уюшган жиноий гуруҳлар Ўзбекистон ҳудуди орқали уларни яширинча олиб ўтишга ҳаракат қилинган пайтга орган ходимлари томонидан қўлга туширилган.
XS
SM
MD
LG