Линклар

Навоий вилояти суди АҚШнинг “Newmont Mining” корпорацияси билан Ўзбекистон ўртасида ташкил этилган "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасини банкротлаштириш жараёнини бошлади.


“Народное слово” газетасига асосланиб “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигининг маълум қилишича, мазкур қўшма корхона давлатга солиқдан 48 миллион доллар қарз бўлиб қолган.
Олтин қазиб чиқариш бўйича дунёдаги йирик ширкатлардан бири ҳисобланган “Ньюмонт майнинг” ширкатининг бош қароргоҳи АҚШнинг Колорадо штатида жойлашган. Ўтган ҳафтада ширкат қўшма корхонадаги ўзига тегишли улушни Ўзбекистон ҳукумати эгаллаб олишга ҳаракат қилаётганини билдирган эди. Ўзбекистоннинг Монополиядан чиқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси баёнотига кўра, 19 сентябрь куни қўшма корхона кредиторлари йиғилиши бўлиб ўтади. Унда ташкилотга вақтинчалик янги бошқарувчи тайинланади.
XS
SM
MD
LG