Линклар

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Ботир Убайдуллаев ловозимидан бўшатилди.


Бу ҳақда ҳабар берган “Рress-uz.info” сайтида ёзилишича, ҳаракатнинг навбатдан ташқари йиғилиши қарорига кўра, марказий кенгаш раиси Б.Убайдуллаев ўз аризасига биноан мансабидан озод қилинган.
Ҳозирга қадар раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Қуронбоев раис вазифасини бажарувчи этиб сайланган. Хабарга кўра, марказий кенгаш раиси шу йил бўлиб ўтадиган қурултой қарори билан делегатлар томонидан сайланади.
Б.Убайдуллаев ишдан олингани ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб “UzMetronom” сайти тарқатган. Ушбу сайт маълумотига кўра, Б.Убайдуллаев Ўзбекистон парламенти юқори палатаси, яъни Сенатдаги ўрнидан ҳам ажраган.
XS
SM
MD
LG