Линклар

logo-print

Қозоғистон расмийлари 1999 йилда Ўзбекистондан қочиб ўтган шахсни 15 август куни БМТнинг қочқинлар идорасига топширган эди.


“Казинформ” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Габдурафиқ Темирбоев ва унинг оила аъзолари 16 август куни Олмаота аэропортидан Ғарбий Европадаги давлатлардан бирига учиб кетган. У июнь ойида Ўзбекистон ҳукумати сўровига биноан Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган эди. Г.Темирбоев диний қарашлари сабабли ҳукумат томонидан таъқиб қилинганини айтган.
ЕХҲТ раиси Белгия ташқи ишлар вазири Карел де Гухт Г.Темирбоевни Ўзбекистонга экстрадиция қилмаслик ҳақидаги Қозоғистон расмийлари қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG