Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётган Белгия ташқи ишлар вазири Карел де Гухт Россиянинг 13 шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш жараёнини тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишлади.


Россиянинг Иваново вилоятида 2005 йил июнь ойида ҳибсга олинган Ўзбекистоннинг 12 ва Қирғизистоннинг бир фуқароси 2005 йил май ойида Андижонда рўй берган қонли воқеаларга алоқадорликда гумон қилиниб Ўзбекистон ҳукумати томонидан қидирилаётган эди.
15 август куни Россия Бош прокуратураси Страсбург шаҳридаги инсон ҳуқуқлари суди ҳибсдагилар иши юзасидан қарор чиқаргунича экстрадиция жараёнини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG