Линклар

logo-print

Украина бош вазири Виктор Янукович ва Россия бош вазири Михаил Фрадков икки давлат ўртасида газ нархи борасида юзага келган келишмовчиликни ҳал қилишда олдинга силжиш бўлганини маълум қилди.


Бош вазирлар Украинага етказиб берилаётган газ нархини белгилаш механизми юзасидан келишиб олган.
Сочи шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан кейин М.Фрадков: “Биз Россия ва Украина ўртасидаги барча мураккаб масалаларга ечим топишни истаймиз. Аммо бу жараёнда биз бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда ёндашишимиз, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ҳам газ ҳам иқтисодиётнинг бошқа соҳалари бўйича ҳамкорлик истиқболларига ойдинлик киритишимиз зарур”, – деди Россия бош вазири.
XS
SM
MD
LG