Линклар

Россия чегарачилари Японияга қарашли балиқчи кема экипажи аъзоларидан бири отиб ўлдирилгани, уч нафари ҳибсга олингани ҳақида маълумот тарқатди.


Россия расмийларининг билдиришича, воқеа Тинч океанининг Россияга тегишли қисмида, яъни Курил оролларидан жанубда рўй берган. Сахалин чегара хизмати бошлиғи ўринбосари Михаил Шевченконинг айтишича, чегарачиларининг огоҳлантирувчи ўт очишига қарамай, япон балиқчи кемаси қочишга уринган.
“Кема тўхташ ҳақидаги буйруғимизга бўйсунмади. У хавфли манёврлар қила бошлади ва бир неча чегарачи бўлган резина қайиғимизга кема учи билан зарба беришга бир неча марта уринди”, – деди М.Шевченко.
Япония ҳукумати балиқчилар ҳибсдан қўйиб юборилиши ва кема Японияга қайтарилишини талаб қилди. Россия расмийлари эса япон балиқчиси нобуд бўлганига афсусланиш билдирди.
XS
SM
MD
LG