Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:19

Яқинлари Мўътабар Тожибоева тақдиридан хавотирда


Ўзбекистонда саккиз йиллик қамоқ жазосини ўтаётган таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг оила аъзолари унинг тақдири юзасидан хавотир билдирмоқда.

Яқинлари М.Тожибоева қамоқхонада оч қолишга, руҳий касаллар бўлимида мажбурий муолажаа олишга мажбур қилинаётгани ҳақида ташвишланиб гапирмоқда.

Маҳкуманинг қизи Маҳлиё Акрамова онаси қамоқхонадан мактуб чиқарганини билдирди.

“Аямдан икки марта хат келди. Хатда унга озиқ-овқат киритилмаётгани, оч қолаётгани, соғлиғи ёмонлигини ёзган. Олиб борилган озиқ-овқатни ҳам киритишмабди. Учинчи марта боришганида жанжал қилиб киришган экан. Аямнинг соғлиги ёмон, ҳеч кимга билдирмай тергов қилинаётган экан”, - деди Маҳлиё.

Ўтган ой бошларида М.Тожибоева Тошкентдаги аёллар қамоқхонасининг руҳий хасталар бўлимига жойлаштирилгани хабар қилинганди. Бу ҳақда дастлаб унинг ҳимоячиси Дилафрўз Нурматова маълум қилган эди.

Яқинда Д.Нурматова бундан буён ўз ҳимоясидаги шахсга бошқа ҳуқуқий ёрдам кўрсата олмаслигини билдирди.

“Хавфсизлигим нуқтаи назардан шундай қарорга келдим”, - деди Д.Нурматова.

Фарғонадаги норасмий “Ўтюраклар” клуби раҳбари бўлган Мўътабар Тожибоева ўтган йил октябрда Дублинга инсон ҳуқуқлари мавзуидаги халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан ҳибсга олинганди. Ўзбекистон суди уни таъмагирлик ва бир қанча иқтисодий жиноятларда айбдор топди. Аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари у ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти учун жазоланганини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG