Линклар

logo-print

Абдужалил Бойматов БМТ ихтиёрига топширилди

  • Ҳурмат Бобожон

Юртидан қочиб кетгандан кейин Қозоғистонда ҳибсга олинган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдужалил Бойматов БМТ Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигига топширилди.

“Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон экстрадиция қилинишини талаб этаётган шахсни озод этди ва кеча бу шахс Олмаотада ташкилотимиз ихтиёрига топширилди. Ҳозир уни учинчи давлатга олиб ўтяпмиз”, - деди комиссарлик вакиласи Женефер Пагоне.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Абдужалил Бойматов ўтган ой охирларида ташкилоти раҳбари Толиб Ёқубов билан Ўзбекистондан Қозоғистонга қочган эди. Кейинчалик у Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши масаласи кўрилаётган эди.






БМТнинг қочқинлар идораси Қозоғистон ҳукуматининг ўзбек қочқинини қийноққа солиниш хавфи бўлган Ўзбекистонга экстрадиция қилмай, БМТ ихтиёрига топшириш қарорини олқишлади. Ташкилотнинг Қозоғистондаги вакили журналистлар билан учрашув чоғида: “Биз бундай адолатли қарори учун Қозоғистон ҳукуматидан миннатдормиз”, - деди.

Айни пайтда Абдужалил Бойматов ҳам, Толиб Ёқубов ҳам учинчи давлатга олиб ўтилмоқда. Аммо уларнинг қайси давлатга олиб ўтилиши ҳақида аниқ маълумот айтилмаяпти. Аввалроқ Т.Ёқубов Франциядан бошпана олганини билдирган эди. А.Бойматов эса Дублинга (Ирландия) бориб, инсон ҳуқуқлари бўйича тренинг дастурида қатнашиш режаси борлигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG