Линклар

Ироқ ҳукумати мамлакатга нефт маҳсулотлари импорт қилиш учун ажратилаётган маблағ икки баробар кўпайтирилишини маълум қилди.


Собиқ президент Саддам Ҳусайн 2003 йилда ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда юзага келган энг ёмон ёнилғи тақчиллигига барҳам бериш мақсадида Ироқ ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Давлат нефт ташкилоти раҳбари Фалаҳ Ал-Амрига кўра, ҳукумат фақат август ойида нефт маҳсулотлари импорти учун 400 миллион маблағ сарфлайди. Дунёдаги учинчи энг йирик нефт заҳирасига эга бўлган Ироқда нефтни қайта ишлаш заводлари етишмаслиги боис мамлакатда бензин, керосин ва газ тақчиллиги кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG