Линклар

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида 15 нафар тиббиёт ходими ўғирлаб кетилди.


Афғонистон ҳукуматининг Қочқинлар департаменти расмийси Оға Жон Назарийга кўра, Қандаҳорнинг Зайрай туманидаги қочқинлар лагерини бориб кўрган бир гуруҳ шифокор ва ҳамширалар автобусда қайтиб келаётган пайтда номаълум қуролли шахслар уларни ўғирлаб кетган.
Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Қандаҳор вилоятида НАТО етакчилигидаги халқаро тинчликпарвар кучларга қарашли автокарвонга ҳужум қилинган. Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги мухбирининг ўша жойдан берган хабарига кўра, худкуш кимса ўзини портлатиб юборгани оқибатида Америкалик бир ҳарбий яраланган.
XS
SM
MD
LG