Линклар

logo-print

Бош қароргоҳи АҚШда жойлашган "Winrock International" ноҳукумат ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси 26 июл кунги суд қарори юзасидан Тошкент шаҳар апелляция судига шикоят аризаси билан мурожаат қилди.


“Рress-uz.info” Интернет сайти хабарига кўра, мазкур ноҳукумат ташкилоти аризаси 18 август куни маҳкамада кўриб чиқилади. Ўзбекистон расмийлари "Winrock International” ваколатхонасини аёллар ва Ислом динига оид буклетлар чоп этилишини молиялаштирганликда айблаган. Дин ишлари бўйича қўмита расмийлари фикрича, “Ислом ва аёллар” китобида Ислом тарихи, Қуръон маънолари ва бошқа миллий қадриятлар ташкилот томонидан нотўғри талқин қилинган.
XS
SM
MD
LG