Линклар

logo-print

Ливанга сафар қилган Франция Ташқи ишлар вазири Филип Дуст-Блази Байрутда чоршанба куни ўтказилган матбуот конференциясида Франция Ливан жанубига қўшин жўнатишини айтди.


“Франция армияси ўзининг бир минг 700 нафар аскарини Ливандаги БМТ тинчликпарвар кучлари ихтиёрига жўнатади. Улар гуманитар ёрдам етказиб бериш ишларини тугатганидан сўнг, Франция Мудофаа вазирлиги Байрутга металл кўприклар олиб келиш ишларида қатнашади”, – деди Франция Ташқи ишлар вазири.
Айни пайтда, Ливандаги БМТ кучлари қўмондони, Франция армияси генерали Алан Пеллегрини БМТ кучларининг янги миссияси ҳақида бундай деди:
“Дастлабки вазифа Ливан жанубида ҳукумат ўз назоратини ўрнатишига ёрдам беришдан иборат. Кейинги вазифа эса БМТ резолюциясида назарда тутилган, Ливан жанубида қуролсиз зона яратиш талабини бажаришдан иборат”, – деди Франция армияси генерали.
XS
SM
MD
LG