Линклар

Япония Ташқи ишлар вазирлиги Россия расмийлари рус чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган япон балиқчисининг жасадини қайтариб беришга рози бўлганини билдирди.


Россия расмийлари 16 август кунги отишма мунозарали Курил оролининг жанубий қисмига яқин бўлган Россияга тегишли ҳудудда содир бўлганини маълум қилган. Бироқ Токио расмийлари рус чегарачилари кемаси ўт очган пайтда балиқчи кема Япония сув ҳудудларида бўлганини айтмоқда. Воқеада балиқчи кема экипажи аъзоларидан уч нафари қўлга олинган. Сахалин вилоят прокурори бу воқеа учун япон балиқчи кемаси командири масъул эканини билдирди. Япония расмийлари мазкур воқеа икки давлат муносабатларига салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG