Линклар

logo-print

Тошкент шаҳри апелляция суди бош қароргоҳи АҚШда жойлашган “Winrock International” ноҳукумат ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси фаолиятини тўхтатиш ҳақида дастлабки суд 26 июль куни чиқарган қарорни ўз кучида қолдирди.


Ўзбекистон расмийлари “Winrock International”ни Ислом дини ва аёллар ҳуқуқларига оид буклетлар чоп этишни молиялаштиришда айблаган. Дин ишлари қўмитаси расмийлари фикрича, “Ислом дини ва хотин-қизлар” китобида Қуръон маънолари ва миллий қадриятлар ташкилот томонидан нотўғри талқин қилинган. Ваколатхона ўзбек аёлларининг турмушини нотўғри ёритган видеолавҳалар яратишда ҳам айбланган.
XS
SM
MD
LG