Линклар

logo-print

Бир неча давлатлар ўз қўшинларини БМТ тинчликпарвар кучлари сафида Ливан жанубига жойлаштиришга тайёрлигини билдирди.


Дипломатларнинг маълум қилишича, саккиз давлат, жумладан, Бангладеш, Индонезия ва Малайзия ҳукуматлари бу ҳақда қатъий қарор қабул қилган.
Бироқ Исроилнинг БМТдаги элчиси Дан Гиллерман Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатмаган Индонезия ва Малайзия каби давлатлар ўз ҳарбийларини Ливан жанубига жойлаштиришига Исроил қарши эканини таъкидлади.
БМТда ўтган музокаралардан сўнг БМТ бош котиби ўринбосари Марк Маллок Браун ҳали кўп иш қилиниши кераклиги, айни пайтда халқаро тинчликпарвар кучлар тузиш ишлари бошланганини айтди.
“Биз жуда кўп миллатдан ташкил топадиган кучли халқаро тинчликпарвар қўшинларни тузишга асос яратдик. Бу кучлар ўз зиммасига юклатилган вазифани яхши бажара олишига ишонамиз”, – деди Марк Браун.
XS
SM
MD
LG