Линклар

logo-print

Венгрия пойтахти Будапештда рўй берган бўронда уч киши ҳалок бўлди ва кўплаб кишилар жароҳатланди.


Венгрия расмийларига кўра, фалокат якшанба куни, венгрияликлар ўз миллий байрамини нишонлаётган пайтда содир бўлган. Кеча юз минглаб кишилар мажорларнинг биринчи қироли бўлмиш авлиё “Стивен куни” муносабати билан Будапешт ўртасидан оқиб ўтадиган Дунай дарёси соҳилларига тўпланган пайтда бўрон кўтарилган. Расмийларга кўра, бўрон йиқитган дарахт остида камида уч киши нобуд бўлган.
Соатига юз километр тезликдаги шамол дараҳтларни ўпириб ташлаган, уйларнинг ойналарини синдирган ва Дунайдаги кемаларнинг тўқнашувига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG