Линклар

Ўтган ойда Германияда поездга бомба ўрнатиб, террорчилик ҳужумини амалга оширишга уринганликда айбланганларнинг бири судга тортилди.


Терговни олиб бораётган судя суиқасдга уринганлик ва террорчи ташкилотга алоқадорликда гумон этилаётган Юсуф Муҳаммад исмли шахсни ҳибсда қолишини буюрди.
Эслатиб ўтамиз, полиция уч ҳафталик қидирув натижасида, Киль шаҳрида 21 яшар ливанлик талабани ҳибсга олган эди.
31 июл куни ливанлик йигитнинг Кёльн шаҳри темир йўл вокзалида иккита поездга бомба солинган чамадонни ўрнатаётгани назорат камераларига тасвирга туширилган. Муҳаммаднинг шериги ҳам бўлган ва у ҳозирча очиқда қолмоқда.
Чамадонлардаги бомба газ балонлари, ёнувчан суюқлик ва соат механизмларидан иборат бўлган. Терговчилар бомбалар нега ҳаракатга келмаганини ҳамон аниқлай олгани йўқ. Бироқ, улар портлаган тақдирда, жуда кўп киши ҳалок бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG