Линклар

logo-print

Афғонистон расмийлари, ҳукумат қўшинлари НАТО кучлари ёрдамида мамлакат жанубида олиб борилган жангларда толибон жанггарилари, деб айтилаётган 71 кишини йўқ қилганини маълум қилди.


Шанба куни бошланган жанглар, якшанба кунигача давом этган. Тўқнашувларда беш нафар афғон ва бир Британия аскари ҳам нобуд бўлгани айтилмоқда.
Жанглар содир бўлган Қандаҳор вилояти ҳокими Довуд Аҳмади Озодлик радиосига буларни маълум қилди.
“Шанба куни жанггарилар Панжвайи туманига ҳужум қилди ва ҳукумат қўшинларининг қаршилигига учради. Жанглар якшанба тонггача давом этди ва жанггариларнинг ҳужуми қайтарилди”, - деди Қандаҳор ҳокими.
НАТО тарқатган баёнотда айтилишича, Толибон жанггариларига қаттиқ зарба бериш мақсадида артиллерия ва ҳарбий учқичлар ишга солинган.
Қунар ва Урузғон вилоятларида содир бўлган жангларда эса, тўрт нафар АҚШ аскари ҳалок этилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG