Линклар

Исроил расмийлари кеча Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида яна бир Ҳамас вакилини ҳибсга олди.


Яҳудий қўшинлари Фаластин парламенти аъзоси бўлмиш Маҳмуд ал-Рамаҳийни ҳибс этишдан аввал унинг Рамаллоҳдаги уйини қуршаб олди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Исроил аскарлари Фаластин бош вазири ўринбосарини ҳибсга олган эди. Ҳозиргача Исроил Фаластиннинг беш нафар вазири ва 20дан ортиқ депутатини ҳибсда сақламоқда. Яҳудий давлати Ҳамас гуруҳига алоқаси бўлган жанггарилар июн ойида Исроил аскарини асир олганидан кейин Фаластин ҳукумати аъзоларини ҳибсга ола бошлаган.
XS
SM
MD
LG