Линклар

logo-print

Ливан ҳукумати мамлакат ичкарисида ўт очишни тўхтатиш келишувини бузиш ҳаракатларига йўл қўймаслигини таъкидлади.


Мудофаа вазири Элиас ал-Мурр Ливан армияси сулҳни бузувчиларга нисбатан кескин чоралар кўришини маълум қилди.
Айни пайтда, Ливан бош вазири Фуад Синиора Байрутнинг бомбардимон қилинган ҳудудларида бўлиб, Исроилнинг ҳужумларини “инсониятга қарши жиноят”, дея баҳолади.
“Буни инсониятга қарши жиноят ўлароқ баҳолаш мумкин холос. Бу Исроилнинг Ливанни вайрон этиш ниятини намойиш этади”, - деди Синиора.
Шанба куни Исроил дессанти Ливан шарқида Ҳизбуллоҳга қарши махсус операция ўтказган эди. БМТ Яҳудий давлатининг бу ҳаракатини ўт очишни тўхтатиш келишувини бузиш, дея баҳолади.
Кеча эса, Исроил учқичлари кун бўйи Ливан ҳаво ҳудудларида учиб юрди.
XS
SM
MD
LG