Линклар

Бугун БМТнинг Яқин Шарқдаги вакиллари Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида эришилган сулҳни муҳокама қилиш учун Яҳудий давлати расмийлари билан учрашади.


Кеча БМТ дипломатларидан бири Терье Роед Ларсен Байрутда чиқиш қилиб, ўт очишни тўхтатиш келишуви бир ҳафта ўтиб ўта заиф ҳолатда қолаётганидан огоҳлантирди ва сулҳ бузилмаслиги учун иккала томонни ҳам “иложи борича босиқ бўлишга” чақирди.
Айни пайтда, Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт Италия раҳбари Романо Проди билан телефон суҳбатида, жанубий Ливанга ташланиши режалаштирилаётган БМТ тинчликпарвар кучларига Италиянинг етакчилик қилишини илтимос қилган. Яна бир баёнотида Олмерт, Исроил билан дипломатик алоқалари бўлмаган мамлакатлар БМТнинг тинчликпарвар миссиясида иштирок этмаслиги лозимлигини таъкидлаган. Бироқ, ҳозиргача тинчликпарвар кучлари учун ўз қўшинларини таклиф этган мамлакатлар жумласига яҳудий давлати билан дипломатик алоқалари бўлмаган Индонезия, Бангладеш ва Малайзия киради.
XS
SM
MD
LG