Линклар

Кеча Бағдодда Имом Муса Қадим зиёратгоҳига кетаётган шиа мусулмонларига уюштирилган ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлди ва 300дан ортиқ одам жароҳатланди.


Ҳужумни уюштирганларнинг баъзилари уйларнинг томларидан туриб, оломонга қарата ўт очди. 8 асрда яшаб ўтган Имом Муса Қадимнинг Бағдод яқинидаги Қадимия қишлоғида жойлашган зиёратгоҳига якшанба куни ўн минглаб шиалар борди.
Бундан бир йил аввал, айни маросимда зиёратчилар орасида худкуш борлиги ҳақида миш-миш тарқалиши оқибатида рўй берган тўполонда мингга яқин одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG